...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда қурилаётган электростанция қулаб тушди


16:29, 24.11.2016 Олам
 2 332

Бино қолдиқлари орасидан одамларни қидиришга 6 та қидирув-қутқарув гуруҳининг 373 нафар аъзоси сафарбар этилган. Шунингдек, 7 та кўтарувчи кран ва 9 та махсус хизмат итларидан ҳам фойдаланилмоқда.

24 ноябрь куни Хитойнинг Цзянси провинциясида  қурилаётган электростанцияси маҳаллий вақт билан соат 7:00 да қулаб тушди. Унинг натижасида 67 нафар одам ҳалок бўлди. Бу хақда РИА Новости хабар берди.
 
Сўнгги маълумотларга қараганда, воқеа содир бўлган вақтда қурилиш майдонида 70 нафар одам бўлган. Уларнинг 67 нафари бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган бўлса, 2 киши жароҳат олган. Бир киши бедарак йўқолган.
 
Воқеа Фэнчен округида содир бўлган. Аввалроқ, қурилаётган электростанция қулаши оқибатида 40 нафар одам ҳалок бўлди, деб хабар берилган эди.
 
Маълумотларга қараганда, қулаган бино қолдиқлари орасидан одамларни қидиришга 6 та қидирув-қутқарув гуруҳининг 373 нафар аъзоси сафарбар этилган. Шунингдек, 7 та кўтарувчи кран ва 9 та махсус хизмат итларидан ҳам фойдаланилмоқда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Хитой Бино қулаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!