...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда ноқонуний қурол-яроғ савдоси бартараф этилди


19:55, 02.11.2017 Олам
 1 812

Полиция Гуанси-Чжуанскода 58 нафар кишини ноқонуний қурол савдосида гумон қилиб қўлга олди.

Хитой полицияси Гуанси-Чжуанскода 58 нафар кишини ноқонуний қурол савдосида гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда Россия матбуотининг айрим интернет нашрлари хабар бермоқда.
 
Бундан ташқари, “Global Times” нашрининг хабар беришича, полиция томонидан ўтказилган тадбир чоғида бошқа давлатларда ишлаб чиқилган 40 дона жанговор автомат, кўплаб ўқ-дори, гранаталарни ашёвий далил сифатида қўлга киритган.
 
Тергов давомида аниқланган маълумотларга кўра, ушбу қуроллар Хитой пойтахтига Шэнь-чжен шаҳри орқали олиб келинган.
 
Ноқонуний қурол савдоси бўйича полиция жорий йилнинг март ойида ҳам шунга ўхшаш жиноятларнинг олдини олишга муваффақ бўлишган эди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Хитой Global Times Шэнь-чжен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!