...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда 3 та 5 қаватли уйнинг қулаши натижасида вафот этганлар сони 7 тага етди


16:37, 03.02.2017 Олам
 1 817

Тирик қолганлар орасида 63 ёшли аёл ҳам бўлиб, у вайроналар остида ётганича яқинларига кўнғироқ қилган.

Кеча, 2 февраль куни Хитойнинг Вэньчжоу шаҳрида 3 та 5 қаватли турар жой биноси қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қутқарувчиларнинг воқеа жойида олиб борган тўхтовсиз ҳаракатлари натижасида вайроналар орасидан 7 кишининг жасади топилди. Тирик, аммо қаттиқ жароҳатланган ҳолда топилган бир неча фуқаролар зудлик билан шифохонага олиб кетилган. Бу ҳақда “Sina” портали хабар қилди.

Тахминларга кўра, фожиа юз берган вақтда бино ичида жами 9 киши бўлган.
 
Тирик қолганлар орасида 63 ёшли аёл ҳам бўлиб, у вайроналар остида ётганича яқинларига кўнғироқ қилган. Айнан шу сабабли ҳам уни тез фурсатда топиш ва қутқаришга муваффақ бўлинган.
 
Гарчи бино ичида жами 9 киши бўлгани айтилаётган бўлса-да, қутқарувчилар қидирувни давом эттиришяпти. Турар жой биноларининг нима сабабдан қулаганини аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Хитой Турар жой биноси Вайрона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!