...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой ўзининг биринчи йўловчи ташувчи самолётини синовдан ўтказмоқда


15:53, 12.04.2016 Олам
 2 632

Самолёт 158 йўловчига мослашган ва 4075 километр узоқликкача парвоз қилади.

Хитой ўзининг биринчи йўловчи ташувчи миллий самолёти C919 ни синовдан ўтказишни бошлади.  Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Самолётни статистик синовдан ўтказишдан мақсад лойиҳалаштириш олдидан қилинган ҳисоб-китобларни тасдиқлашдан иборат. Авилайнер 13 та турли хил синовлардан ўтади. Синовни шанхайлик мутахассислар ўтказадилар, дейилади хабарда.
 
C919нинг биринчи модели ўтган йилнинг ноябрь ойида Шанхайда ишлаб чиқарилди. У Хитойда яратилган биринчи миллий йўловчи ташувчи самолёт ҳисобланади.  Авиалайнер 158 та йўловчига мослашган бўлиб, 4075 километр узоқликкача парвоз қила олади. Мазкур лойиҳа CОМАC (Commercial Aircraft Corporation of China) томонидан амалга оширилмоқда. CОМАC аллақачон 21 буюртмачидан 517 дона самолёт етказиб беришга буюртма олди.
 
Маълумотларга кўра,  самолёт уч йил ичида барча синовлардан муваффақиятли ўтгандан сўнг,  тижорий мақсадларда ишлатилиши мумкин. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Хитой C919 CОМАC 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!