...
МЕНЮ
ONLINE TV

Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти бекор қилинди


15:45, 26.03.2018 Шоу-бизнес
 4 300

“Qalampir.uz” концертнинг қолдирилиши юзасидан аниқ маълумот берилди.

Жорий йилнинг 26 март куни рус эстрадасининг таниқли хонандаси Григорий Лепс “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этиши режалаштирилган эди. Эртага бўлиб ўтиши кутилаётган концерт бекор қилинган. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хабар берди.
 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “Master Show” МЧЖ томонидан пойтахтимизнинг “Истиқлол” санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган Россия Федерацияси Халқ артисти Григорий Лепснинг яккахон концерт дастури жорий йилнинг 26 март куни ўтказилмаслигини маълум қилади. Чипталарни қайтариш ва бошқа маълумотлар юзасидан  “Master Show” МЧЖнинг 200-76-67 ёки (97) 753-40-04 телефон рақамларига қўнғироқ қиллиш тавсия этилади, дейилади хабарда.


 
“Qalampir.uz”га расмийларнинг маълум қилишича, концерт дастурининг бекор қилинишига овоз кучайтириш техник мосламалари Тошкентга етиб келмагани сабаб бўлган. 

Теглар:Григорий Лепс Концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!