...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гонконгда илк аёл раис ўз фаолиятини бошлади


14:12, 01.07.2017 Олам
 1 956

Гонконг 1842-1997 йилларда Британия мустамлакасига тегишли бўлган. Ҳозирда эса у махсус маъмурий туман сифатида Хитой таркибига киради.

Гонконгда раис лавозимини илк марта аёл киши эгаллади ва у 1 июлдан расман ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
 
Кэрри Лам “бир давлат – икки тизим” сиёсатини сақлаб қолиш учун меҳнат қилишини таъкидлаб ўтди. Инаугурация маросими Гонконгнинг Хитой адлиясига топширилганининг 20 йиллиги куни ўтказилган эди. Маросимда ХХР раиси Си Цзиньпин ҳам иштирок этган.
 
Си Цзиньпин 2013 йилда раҳбарлик лавозимини эгаллаганидан сўнг, илк марта Гонконгга ташриф буюрди.
 
Гонконг 1842-1997 йилларда Британия мустамлакасига тегишли бўлган. Ҳозирда эса у махсус маъмурий туман сифатида Хитой таркибига киради. Тайвань ва Макао ҳам шу мақомда.
 
2047 йилгача Гонконг катта автоном ҳуқуқларга эга. Гонконг мустақил равишда қонунларни, пул тизимини, солиқ ва миграция соҳаларини назорат қилади. Шунингдек, халқаро ташкилотларда ўз вакилларига эгалик қилади. Мудофаа ва ташқи сиёсат соҳаларида марказий Хитой ҳукумати сиёсатига бўйсунади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Гонконг Хитой Кэрри Лам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!