...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғарқ бўлган кемалар: хазиналар илинжидаги экспедициялар тарихи


12:36, 09.09.2017 Бу қизиқ
 2 608

Қадимги ҳиндларнинг “Махобҳорат” достонида яшил зумрад тошлари ҳақида маълумот бор. Бироқ уни ерда оддий тош каби сочилиб ётиши ҳақидаги миш-мишлар...

1-маълумот. Янги ҳудудларни кашф этиш илинжидаги экспедициялар тарихи ва ғарқ бўлган кемалар даврининг бошланиши...
 
Тарихдан маълумки, XV асргача қуруқлик орқали қилинган турли экспедициялар Осиё ва Европа қитъасининг янги-янги ҳудудларини кашф этди. Табиийки, география жамиятлари томонида уюштирилган бундай экспедицияларда юзлаб янги конлар, савдо-содиқ йўллари очилди, ўнлаб хазиналар қўлга киритилди...
 
Хазиналарга, мисли кўрилмаган бойликларга эга бўлиш истаги денгиз ва океан орқали турли экспедициялар уюштирилишига туртки бўлди.
 
Европа халқлари саёҳатчиларида Ҳиндистон деб аталмиш мамлакат ҳақида афсоналар пайдо бўлди. Гўёки у ерда олтин, кумуш, марвариду зумрадлар сувтекин эмиш...
 
Қадимги ҳиндларнинг “Махобҳорат” достонида (қадимги эпос, 18 та китобдан иборат) яшил зумрад тошлари ҳақида маълумот бор. Бироқ уни ерда оддий тош каби сочилиб ётиши ҳақидаги миш-мишлар савдо-сотиқ карвонларининг оширма гапларидан ўзга нарса эмасди.
 
Лек ҳар бир афсонанинг бир чимдим ҳақиқати бўлади. Ҳиндистондан тилла буюмлар олиб келганлар пайдо бўлди. Шундай қилиб, қуруқликдаги саёҳатлар — денгиз экспедицияларига айланди.
 
2-маълумот. Мисли кўрилмаган бойликлар илинжида уюштирилган экспедиция ва денгизга ғарқ бўлган бир кема олтин...
 
1497 йилда Лиссабондан Ҳиндистон соҳилларига етиб бора олган саёҳатчи Васко да Гама (1469 йил Португалиянинг Синиш шаҳрида туғилган, 1524 йил Ҳиндистонда вафот этган) Португалия қироллиги хазинасини маълум маънода тўлдирди.
 
Дунёни биринчи бўлиб денгиз орқали айланиб чиқишга муваффақ бўлган денгизчининг биринчи экспедицияси барчани лол қолдирди.
 
У кўзланган хазинанинг бир қисмини денгиз тубида қолдиришини ўзи ҳам билмаган бўлса керак.
 
Васко да Гаманинг биринчи экспедициясида 3 та кемада йўлган чиққан 170 нафар денгизчилар бор эди. Аммо Португалия соҳилига атиги 2 та кема, денгизчиларнинг эса ярми етиб келишди.
 
Экспедиция 70–80 нафар денгизчи ва олтинларнинг деярли ярмидан айрилди. Бироқ бу ўрта асрларда Европа давлатлари учун бойлик орттиришнинг янги усулига “эшик очди”, десак муболаға бўлмайди.
Улуғ БЕК

Теглар:Ғарқ бўлган кемалар Денгиз экспедициялари Сувости хазиналари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!