...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ огоҳлантиради: апрелни қор билан қаршилаймиз!


08:28, 27.03.2017 Бу қизиқ
 7 920

1-2 апрель кунлари ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олдиндаги 10 кун мобайнида мамлакатимизда об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши ҳақида хабар қилди.
 
Хусусан, 30-31 март кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғади. Шамол тезлиги сониясига 15-20 метр тезликда эсади.
 
26-31 март кунлари мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Шу кунлари тоғ олди ҳудудларда эса сел келиши мумкин.
 
Апрель ойида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво кескин ўзгариши кутиляпти. 1-2 апрель кунлари ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги сониясига 22 метргача кўтарилиши мумкин.
 
2-4 апрель кунлари эса ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетади, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. Кечаси 3 даражагача совиб кетиши кутилмоқда.
 
Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, кайфиятингиз доимо юқори бўлсин. Қалбингизда баҳор мангу яшасин!
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!