...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол жамоалари ЎФФнинг қайси талабларини бажариши шарт?


14:35, 03.01.2018 Спорт
 3 006

Клубларнинг матбуот хизмати ва веб-сайти бўлиши шарт этиб белгиланган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсум регламентини тасдиқлагани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Регламентда биринчи навбатда янги мавсумда клублар олдига қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган.
 
Жумладан, Суперлига ва Про-лигада иштирок этувчи клублар қуйидаги талабларни бажаришлари шарт.
 
-ЎФФ ва ПФЛ томонидан чиқариладиган қарорларга бўйсуниши;
 
-ФИФА томонидан тан олинган халқаро сертификати бор мураббийларга эга бўлиши;
 
- Тегишли талабларга жавоб берадиган стадионга эга бўлиши (Суперлига клублари учун камида 5 000 ўриндиқли, Про-лига жамоалари учун камида 3 минг ўриндиқли) ҳамда бу стадионлардаги ёритиш тизими камида 1200 люкс бўлиши;
 
-Машғулотлар ўтказиш учун талабга жавоб берадиган футбол майдонлари, тренажёр заллари, ўқув хоналари, футболчилар учун ётоқхоналар ва овқатланиш хонасига эга бўлиши;
 
-Ўз тизимида камида 100 нафар тарбияланувчиси бўлган, барча шарт-шароитлар билан таъминланган футбол мактаби (академия)га эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли).
 
Про-лига клублари ўз мактаби йўқ бўлган тақдирда, бошқа футбол мактаблари билан узоқ йиллик ҳамкорлик бўйича шартномага эга бўлиши (Бу ҳолатда Про-лига клубларига Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари билан шартнома тузиш тақиқланади);
 
-Ўз тизимида аёллар, футзал жамоаларига эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли);
 
-Транспорт воситалари, жумладан, камида 25 ўриндиқли автобусга эга бўлиши, шунингдек, зарур офис жиҳозлари ва техникаси мавжуд бўлиши;
 
-Ўз матбуот хизмати ва веб-сайти бўлиши шарт этиб белгиланган”, - дея ёзади ЎФФ Матбуот хизмати.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этадиган клублар 5 нафаргача хорижлик футболчиларни 4+1 форматида рўйхатдан ўтказиш имконига эга бўлишганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЎФФ Суперлига Про-лига талаблар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!