...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол бўйича ўтказиладиган “Конфедерациялар кубоги-2017” чипталари нархи эълон қилинди


18:39, 05.07.2016 Спорт
 4 038

“Конфедерациялар кубоги-2017” 17 июндан 2 июлга қадар Россиянинг тўртта шаҳрида бўлиб ўтади.

2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлига қадар Россияда Конфедерациялар кубоги бўлиб ўтади. Мазкур мусобақадан ўрин олган футбол учрашувлари “Спартак” (Москва), “Санкт-Петербург”, “Фишт” (Сочи) ва “Қозон-Арена” стадионларида бўлиб ўтади.
 
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг маркетинг ишлари бўйича директори Тьерри Вайлнинг сўзларига кўра, Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасининг учрашувларига кириш чиптаси минимум 70 АҚШ доллари этиб белгиланди.
 
“Менга чипталар ҳақида маълумот бериш шарафдир. 8 ноябрдан бошлаб Конфедерациялар кубоги учун чипталар сотувга чиқади. Уларнинг баъзилари алоҳида тартибда, баъзилари эса бир стадион учун тўплам сифатида сотилади”, дейди ФИФА вакили.
 
Маълумот ўрнида, Конфедерациялар кубоги 1992 йилдан буён ўтказиб келинади.  Бу чемпионатда олтита конфедерациядан саккиз жамоа иштирок этади. Бунда ўз конфедерацияси чемпионатида зафар қучган олти жамоа, Жаҳон чемпионати ғолиби ва мезбон давлат жамоаси ўзаро куч синашади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Бразилия терма жамоаси ҳисобланади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ФИФА Конфедерациялар кубоги Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!