...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол афсонаси Пеле ногиронлик аравачасида... Унга нима бўлди?


10:01, 18.09.2017 Спорт
 3 817

Пеле бундан икки йил аввал оёғида операция ўтказган ва шундан сўнг ҳассада юришни бошлаганди...

Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортида ногиронлик аравачасида кўриниш берди.
 
Футбол қироли ҳисобланмиш Пеле аэропортдаги йўловчиларга дастхат ва эсдалик совғаларини улашган.
 
76 ёшли Пеле бундан икки йил аввал оёғида операция ўтказган ва шундан сўнг ҳассада юришни бошлаганди.


 
Маълумот учун, Пеле расман ХХ асрнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади. Пелега мазкур соврин ФИФА ташкилоти комиссияси томонидан берилган.


 
Халқаро олимпия қўмитаси эса уни “ўтган асрнинг энг яхши спортчиси” деб эътироф этган.
 
Шунингдек, Эдсон Арантис ду Насименту Пеле уч марта жаҳон чемпионати  финалида бош совринни қўлга киритган.
 
Ушбу натижага ҳозирга қадар ҳеч қайси футболчи эриша олмай келмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пеле ногиронлик аравачаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!