...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон нега ироқ курдларининг мустақиллигига қарши?


09:51, 18.09.2017 Олам
 2 312

Эрон ҳукумати қўшни Ироқ мамлакатининг ҳудудий бутунлиги сақланиб қолиш тарафдори.

Эрон миллий хавфсизлик раҳбари Али Шамканий Ироқ Курдистони мухтор ҳудуди мустақиллик эълон қилса, Эрон чегара эшикларини улар учун ёпишини маълум қилди. Бу ҳақда “Haber7.com” нашри хабар бермоқда.
 
Али Шамканий берган баёнотида, Ироқ Курдистони мухтор ҳудуди Ироқ давлатидан мустақил бўлиб ажралиб чиқса, Эрон ва Ироқ Курдистони мутор ҳудуди ўртасида тузилган барча келишувлар ўз кучини йўқотади, деб таъкидлаган.
 
Шунингдек, у Эрон ҳукумати қўшни Ироқ мамлакатининг ҳудудий бутунлиги сақланиб қолишини истайди, деб қўшимча қилган.
 
Маълумки, Масуд Барзоний бошчилигидаги ироқ курдлари 25 сентябрь куни Курдистон мустақиллиги учун референдум ўтказишмоқчи.
 
Бироқ, Ироқ ҳукумати бу референдумни амалдаги конституцияга хилоф деб ҳисобламоқда.
 
Тахминимизча, Ироқ давлати Ироқ Курдистони мухтор ҳудуди мустақиллиги учун референдум натижаларини тан олса, минтақадаги турли мамлакатлардаги курд миллатига мансуб аҳоли режалаштирилаётган “Буюк Курдистон” давлатига таркибига кириш истагини билдириб қолиши, бунинг ортидан янги-янги сиёсий-ҳарбий курашлар юзага келишидан хавотирда.
 
Эрон ҳукумати қўшни Ироқ мамлакатининг ҳудудий бутунлиги сақланиши, аниқроғи сиёсий харитада “ғавғоли бўлинишлар” пайдо бўлишини истамаётгани аниқ.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ироқ Курдлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!