...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотопост: “Барселона” ва “Реал” янги мавсумда қандай либослардан фойдаланишади?


11:58, 05.07.2017 Спорт
 5 161

Эътиборингизга Испания жамоаларининг янги мавсумда фойдаланадиган либосларини тақдим этмоқдамиз.

Аввалроқ Англия премьер лигаси клубларининг янги мавсумда фойдаланадиган либослари коллекциясини тақдим этгандик. Эндиликда эътиборингизга Испания чемпионати жамоаларининг янги мавсумда фойладанадиган либослар коллекциясини ҳавола этамиз.
 
Adidas компанияси “Реал”нинг 2017-2018 йилги мавсуми учун янги либослари дизайнини яратди.


 
Елка ва қўл қисмларидаги ҳаворанг чизиқлар либосни янада кўркамлаштириб туришга ёрдам беради.


 


“Реал”нинг асосий рақиби ҳисобланмиш “Барселона” клубига либос дизайнерида Nike компанияси кўмаклашди.
 
Унга кўра, “Барселона”нинг 2017-2018 йилги мавсум учун уй учрашувларида фойдаланадиган либослари одатдагидек кўк-анорранг тус олиб, ноодатий йўналишда тақдим этилган.



 
Шунингдек, “Барселона”нинг сафар либосида тўқ кўк ранги фойдаланилди.
 



 
“Барселона” расмий сайтининг хабар қилишича, футбол формалари 1 июлдан сотувга чиқарилган.
 
Мадриднинг яна бир жамоаси “Атлетико” янги мавсумда логотипини алмаштиришга қарор қилди. “Атлетико”нинг янги мавсумда фойдаланадиган либоси Nike компанияси дизайнерлари томонидан тақдим этилди.
 





 
Joma компанияси “Вильярреал” клубининг 2017-2018 йилги мавсум учрашувларида фойдаланадиган либосларини тақдим этди.
 





 
“Qalampir.uz” сайти тез кунларда Италия ва Германия чемпионати жамоаларининг янги мавсумда фойдаланадиган либосларини тақдим этади. Биздан узоқлашманг!
Акмал Эшонхонов

Теглар:Реал Барселона Атлетико Виляреаль Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!