...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотожамланма: Дубайда дунёдаги энг қиммат “келинчак торт” тайёрланди


20:12, 18.02.2018 Бу қизиқ
 22 804

“Миллион долларлик келинчак” тортнинг баландлиги 182 см, оғирлиги эса 120 килограммни ташкил этади.

Дубай шахрида ўтказилган “Брайд Дубай 2018” кўргазмасида дизайнер Дебби Уингем яратган ширинлик торти намойиш этилди. 

 
Баҳоси бир миллион доллар бўлган торт тўй либосидаги келинчакни эслатиб юборади. Унинг баландлиги 182 сантиметр бўлиб, оғирлиги — 120 килограмм атрофида. 


 
Тортни ўз жойидан қўзғатиш учун олти нафар ҳаммол керак бўлди.


 
Безатиш ишларида 10 мингдан ортиқ қандолат марвариди ва ҳар бирининг баҳоси 200 минг долларлик 5 та ҳақиқий марварид ишлатилган. 


 
Баҳайбат тортни тайёрлашга 1000 та тухум ва 20 килограмм шоколад ишлатилди. Ҳар бир қисм фақат қўл ёрдамида ишланган. 


 
Шу жумладан, майда гуллар ва марваридлар ҳам қўл саънати асосида эҳтиёткорлик билан тайёрланган. Тортни ёпиш ва безатиш ишлари учун 10 кун вақт сарфланди.
 Айюб Мустафо

Теглар:Дубай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!