...
МЕНЮ
ONLINE TV

МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов махсус таклифга кўра Дубайга учиб кетди


15:47, 02.05.2018 Спорт
 3 113

Аҳмаджонов Осиё Кубоги–2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 4 май куни Дубайдаги “Armani Hotel” меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросимда барча иштирокчи терма жамоалар вакиллари иштирок этади.
 
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўра Осиё Кубоги–2019 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун Дубайга йўл олди.
 
Умид Аҳмаджонов Дубайда маросимда иштирок этиш билан бирга ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан ҳам учрашиши режалаштирилган. Учрашув давомида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва янги лойиҳалар муҳокама қилинади.
 
Маълумот учун, Осиё Кубогида бу сафар тарихда биринчи марта 24 та жамоа иштирок этади. Қуръа пайтида жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинади. Ўзбекистон 2-саватчадан жой олган.
 
1-саватча
БАА
Эрон
Австралия
Япония
Жанубий Корея
Саудия Арабистони –
 
2-саватча
Хитой
Сурия
Ўзбекистон
Ироқ
Қатар
Таиланд
 
3-саватча
Қирғизистон
Ливан
Фаластин
Уммон
Ҳиндистон
Вьетнам
 
4-саватча
КХДР
Филиппин
Баҳрайн
Иордания
Яман
Туркманистон.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Дубай Осиё Кубоги–2019 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!