...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотофакт: Лионель Месси Instagram саҳифасидан Неймарнинг суратларини ўчирди


18:10, 23.07.2017 Спорт
 4 168

25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфер қиймати 222 миллион еврога баҳоланмоқда

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Франциянинг ПСЖ клубига ўтиши эҳтимоли юқори бўлган жамоадоши Неймар билан бирга тушган суратларини Instagram саҳифасидан ўчириб юборди.


 
Текширувлар натижаси шуни кўрсатяптики, Месси 2013 йилда Неймар билан тушган суратинигина саҳифасида қолдирган.


 
Маълумот ўрнида, ПСЖ “Барселона” раҳбарияти билан Неймар трансфери борасида келишувга эришган ва футболчининг яқин кунларда францияликлар таркибига қўшилиш эҳтимоли юқори.
 
ПСЖ раҳбарияти 25 июль, сешанба куни Неймар билан расман шартнома имзолашлари кутилмоқда. Сўнгги қарорни футболчининг ўзи чиқаради. “Барселона” раҳбарияти ҳужумчи билан боғланган, бироқ ундан ушбу масала юзасидан ижобий жавоб ололмаган.
 
25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфер қиймати 222 миллион еврога баҳоланмоқда.
 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Неймар Барселона Лионель Месси ПСЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!