...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Умидахон илк мусиқий альбоми тақдимотини ўтказди


09:45, 23.06.2017 Шоу-бизнес
 10 744

Хонанданинг илк альбомидан нафақат ўзбек, балки инглиз ва рус тилларидаги қўшиқлар ҳам ўрин олган.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахон “Оти юлдузимсан” номли илк альбом тақдимотини ўтказди. 2011 йилдан буён ижод қилиб келаётган хонанда олти йил деганда 41 та қўшиқдан иборат альбомини мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда.


 
Умидахонни илк ташаббус, ютуқ билан қутлаш мақсадида тақдимотга кўплаб эстрада хонандалари – Ойбек ва Нигора, Мадина Мумтоз, Манзура, Дилсўз, Фаррух Аҳмедов, “Божалар” гуруҳининг аъзоси бўлган марҳум Мўмин Ориповнинг рафиқаси Камола Орипова ва фарзанди Билол Мўминов ташриф буюрди.


 
Яқинлар ва дўстларнинг хонандага билдирган илиқ фикрлари, табрикларидан сўнг Умида Ҳожиева “Оти юлдузимсан” ҳамда “Қоч” таронасини куйлаб берди. Олқишлардан руҳланган тақдимот иштирокчилари Умидахон билан суратга тушишга ошиқишди.

Альбомнинг муқовасига эътибор қаратганимизда, унга "Оти юлдузимсан" деб ёзиб қўйилган эди. Биз ҳайрон қолдик ва шу бўйича хонанданинг дўстлари Ойбек ва Нигорага мурожаат қилганимизда аслида альбом номи "Юлдузимсан" эканига, "Оти" деган сўз эса хонанда маъмурининг хатоси туфайли альбом муқовасида акс этганини билдик.


 
Умидахоннинг айтишича, хонанданинг илк альбомидан нафақат ўзбек, балки инглиз ва рус тилларидаги қўшиқлар ҳам ўрин олган. Фақат у яқинда мухлислар эътиборига ҳавола этган “Йиғламагин” қўшиғинигина альбомга киритишга улгурмай қолганидан бироз афсусдалигини таъкидлади.


 
Аммо хонанда энди тўхташга ҳаққи йўқлигини ва кейинги йил ўзининг илк яккахон концертини бериш нияти ҳам борлигини маълум қилди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Умидахон Ойбек ва Нигора Мадина Мумтоз Манзура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!