...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: сўзлари қалбларни ларзага солган қизалоққа Криштиану Роналду бахт тилади


11:48, 22.06.2017 Спорт
 10 307

“Роналу меҳр билан қучоқлаб, менга бахт тилади, у ажойиб инсон, ҳеч қачон бу кунларни унутмайман”.

Кеча, 21 июнь куни Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасидан ўрин олган Россияга қарши учрашувда (1:0) майдонга 10 ёшли имконияти чекланган қизалоқ Полина Хайридиновани олиб чиқди. Полина оёғидаги муаммолар туфайли ҳаётини ногиронлар аравачасида ўтказаётган бўлса-да, лекин фаол ҳаёт формуласида кун кечирмоқда.


 
Қизалоқ – “Конфедерациялар кубоги-2017га “Макдоналдс” билан биргаликда!” лойиҳаси иштирокчиси ҳисобланиб, “Макдоналдс” компанияси ўз лойиҳасига 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган 350 нафар болани жалб этган. Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳрида бўлиб ўтаётган турнир учрашувлари олдидан футболчилар имконияти чекланган болаларни майдонга биргаликда олиб чиқишади.


 
Лойиҳа иштирокчиларининг ярмидан кўпи болалар уйи тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳисобланишади. “Конфедерациялар кубоги- 2017га “Макдоналдс” билан биргаликда!” лойиҳаснинг қолган иштирокчилари махсус ижодий танловларга асосан танлаб олинган.
 
“Майдонга мени айнан Роналду олиб чиқишини аввалдан билгандим ва шундай воқеа гувоҳига айланишни орзиқиб кутгандим. Футбол ўйинларини жонимдан ҳам ортиқ яхши кўраман, доим футбол томоша қилиб бораман. Роналду менга ўзининг Португалия термаси рамзи туширилган спорт кийимини ҳадя этди. Майдонга чиққанимизда эса меҳр билан қучоқлаб, менга бахт тилади.


 
Бунга жавобан Роналдуга махсус бисердан ўралган Португалия байроғини совға қилдим. Биласизми, бироз сонияларга бўлса ҳам, бутун дунё диққат марказида бўлиш, устига-устак, Криштиану Роналду билан биргаликда суратга тушиш – бу шунчаки ажойиб, ҳа ажойиб.
 
Сиз буни тасаввур қила олмаслигингиз мумкин. Ҳеч қачон ўзимни бундай бахтли ҳис этмаганман. Бу кунларни эса ёдимдан чиқармайман, чиқаришга ҳаққим ҳам йўқ. Барчага миннатдорлик билдираман!”, деди Полина.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Конфедерациялар кубоги-2017 Полина Хайридинова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!