...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: ЎФФ делегацияси ФИФА президентининг таклифига кўра Англияга жўнаб кетди


18:38, 21.10.2017 Спорт
 3 878

ФИФАнинг “The Best FIFA Football Awards 2017” дея номланган тантанали маросимида ЎФФ делегацияси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ва Ижроия қўмитасининг аъзоси Бобур Шодиев ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг таклифига кўра расмий ташриф билан Англияга учиб кетди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
23 октябрь куни Лондонда ФИФАнинг йил якунларига бағишланган анъанавий гала-оқшоми бўлиб ўтади. “The Best FIFA Football Awards 2017” деб номланган ушбу тантанали кечада ЎФФ делегацияси ҳам иштирок этишади.
 


Мазкур тадбир арафасида Умид Аҳмаджонов ва Бобур Шодиев дунёнинг бир қатор футбол федерацияларининг раҳбарлари ва делегацияси аъзолари билан учрашиб, ўзаро фикр алмашишни режалаштирган. Шу жумладан, Англия футбол уюшмасининг президенти Грег Кларк билан ҳам учрашув ташриф дастуридан ўрин олган.
 
ФИФАнниг йил якунларига бағишланган тантанасида сайёрамизнинг энг яхши футболчилари ва мураббийларига футбол оламининг дунё миқёсидаги энг нуфузли совринлари топширилади. “The Best FIFA Football Awards” деб номланган мазкур тадбир 2016 йилда собиқ “Ballon d’OR”(“Олтин тўп”) мукофотининг ўрнига таъсис қилинганди.
 
Бу йилги тадбир Лондоннинг муҳташам “Палладиум” театрида бўлиб ўтади. Тадбирни дунёга машҳур бошловчилар Идрис Эльба ва Лайло-Анна Лилар олиб боради.
 
Собиқ ва бугунги кун футболчилари — Роберто Ди Маттео, Жей-жей Окоча, Алекс Скотт, Андрей Шевченко ва Питер Шилтон каби юлдузлар тадбирнинг элчилари сифатида иштирок этадилар.
 
Душанба оқшомида бўлиб ўтадиган ушбу тантанадаги “дунёнинг энг яхши эркак футболчиси” ва “аёл футболчиси”, шунингдек, “энг яхши эркаклар жамоасининг мураббийи”, “энг яхши аёллар жамоасининг мураббийи” каби номинацияларда ғолиблар тақдирланади.
 
Ғолиблар ФИФАга аъзо мамлакатларнинг мураббийлари, футболчилари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг овозлари асосида аниқланади. Айнан шу тўрт мукофот кечанинг бош мукофотлари саналади.
 
Умуман олганда эса ФИФА гала-оқшомида 8 та номинацияда ғолиб тақдирланиб, 11 кишидан иборат дунёнинг рамзий терма жамоаси ҳам аниқланади.
 
ФИФАнинг “The Best Football Awards 2017” маросими ФИФА расмий сайти ва ФИФАнинг “Youtube”даги расмий канали орқали намойиш этилади.
 
Шунингдек, “Qalampir.uz” таҳририяти ҳам ушбу маросимни имкон қадар ёритиб боради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов ЎФФ президенти Англия Бобур Шодиев The Best Football Awards 2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дадилбек
07:40 22.10.2017

Солиқ тўловчилар хисобидан бир айланиб келишарканда мазза қилиб...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!