...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Николас Кейжга остоналик мухлислар тўн совға қилди


14:27, 24.07.2017 Олам
 2 535

Николас Кейж якшанба куни Остона шаҳрида “Беш қитъа” болалар кинофестивали очилишида иштирок этди.

Америкалик актёр, продюсер ва кинорежиссёр Николас Кейж Остонадаги ўқувчилар саройида бўлиб ўтадиган болалар кинофестивалининг очилиш маросимида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.


 
Голливуд юлдузи Николас Кейж 23 июль, якшанба куни Остона шаҳрида қозоғистонлик ёшлар билан учрашди.
 
Актёр ёшлар даврасида қозоқ миллий қўшиқларини тинглаш билан биргаликда ёшлар томонидан ташкил этилган ижтимоий акцияда иштирок этди.


 
Сафар дастуридан асосий мақсад бўлган “Беш қитъа” болалар кинофестивали очилишида иштирок этди ва ўзининг мухлисларига қозоқ тилида мурожаат қилди.
 
Ёш кино ихлосмандларига берган маслаҳатида “Мени бу ерга келишга мажбур қилган асосий сабаб, қалбим амридир. Сиз ҳали ҳам кино соҳасини танламоқчимисиз? Сиз кинога жамият ва сизнинг тасаввурингиз орасидаги ойна сифатида қарашингиз зарур. Сиз ўртада бўлишингиз зарур. Орзу қилишни аудиториянинг ўзига қўйиб беринг”, деган фикрларни келтириб ўтди.


 
Узоқ муддатли сафардан сўнг дам олиш ўрнига Остонадаги боғда белкурак билан дарахт экишига тўғри келса-да “Оскар” мукофоти совриндори ўзини боғбон сифатида синаб кўришдан бош тортмади.


 
Хабарда Кейж ўз саёҳатини Варшавада давом эттириши маълум қилинган.

Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Николас Кейж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!