...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жеки Чандан кейин бир қатор Голливуд юлдузлари ҳам Қозоғистонга келади


18:35, 19.07.2017 Кино
 3 339

Евроосиё фестивалида биринчи марта ўқувчилар саройида болалар кинофестивали очилади, уни эса Николас Кейж очиб беради.

Америкалик актёр, продюссер ва кинорежиссёр Николас Кейж ўқувчилар саройида бўлиб ўтадиган болалар кинофестивалининг очилиш маросимида иштирок этади.
 
Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳамедиули матбуот анжуманида Остонада 22 июль куни бўлиб ўтадиган Евроосиё кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилишини таъкидлади.
 
“Фестивалга илк бор Николас Кейж, Эдриан Броуди, Жон Малкович ва шу каби дунё юлдузлари иштирок этади. Тан олишимиз керакки, авваллари бизга кўпроқ спорт услубини намойиш этувчи машҳур актёрлар ташриф буюрган бўлса, бу галги юлдузлар ўзларининг интеллектуал томонларини тақдим этишади. Энг муҳими, кинофестиваль доирасида дунё юлдузлари турли маҳорат дарслари олиб боришади”, дейди вазир.
 
Шунингдек, вазир Евроосиё кинофестивалида болалар учун кинофестиваль ҳам очилишини маълум қилди.
 
“Евроосиё фестивалида биринчи марта ўқувчилар саройида болалар кинофестивали очилади, уни эса Николас Кейж очиб беради. Афсуски, бизда болалар киносига жуда кам эътибор қаратилади. Бизнинг мақсадимиз эса ана шу йўналишга ўз ҳиссамизни қўшишдир”, деб фикрини давом этди Аристанбек Муҳамедиули.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Николас Кейж Евроосиё кинофестивали Эдриан Броуди Жон Малкович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!