...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик тадбиркор аёлларга германиялик мутахассислар мастер-класс ўтишди


18:18, 19.07.2017 Жамият
 2 083

“Апельсин шарбати” мисолидаги 5014 та бизнес ўйини ўтказилиб, уларда 130831 нафар ўқувчи иштирок этди.

Бугун, 19 июль куни Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди ҳамкорлигида “Ўзбекистонда молия секторини қўллаб-қувватлаш” номли лойиҳанинг якуний анжумани бўлиб ўтди.
 
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзилла Нарбаева, Германия Федерациясининг Ўзбекистондаги эчихонаси маъсул котиби Зильке Малер, Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди департаменти директори Матиас Фосс, давлат ва жамоат ташкиолоти вакиллари ва бир қатор тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.
 
Лойиҳа доирасида Ахборот-маслаҳат гуруҳлари ходимлари томонидан чекка ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда тадбиркорликни бошлаш арафасида турган хотин-қизларга маслаҳатлар берилиб, кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини юритишларида яқиндан кўмаклашиб келинмоқда. 2012-2017 йиллар давомида маслаҳат гуруҳлари томонидан 22947 нафар хотин-қизларга маслаҳатлар берилиб, 2223 та ўйин тарзидаги сеинарлар ўтказилди ва уларга 53375 хотин-қизлар жалб қилинди.
 
Шунингдек, “Битирувчиларнинг илк мустақил қадами” амалий қўлланмаси ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди. Бугунги кунда лойиҳага коллеждан бириктирилган ўқитувчилар томонидан “Апельсин шарбати” мисолидаги 5014 та бизнес ўйини ўтказилиб, уларда 130831 нафар ўқувчи иштирок этди.
 
Айниқса, тадбиркорлик соҳасида ҳатто бошланғич тушунчаларга ҳам эга бўлмаган аёлларга Германиянинг иқтисодий ривожланиш тажрибалари асосида жуда осон, содда ва тушунарли усуллар, бизнес-ўйинлар, механизмлар орқали кенг тушунча ва тавсиялар берилди.

Теглар:Ўзбекистон Германия Тадбиркор аёллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар