...
МЕНЮ
ONLINE TV

Леонардо Ди Каприо ва Эдриан Броуди Суматра оролида филлар орасида


00:02, 30.03.2016 Олам
 3 372

Актёр қийинчиликда ўтган сўнгги ойлардан сўнг дам олишга қарор қилган кўринади.

Сиз кўриб турган сурат Суматра оролидаги Гунунг-Лесер истироҳат боғида олинган. Леонинг кўриниши яхши. У боғ вакиллари билан суратга тушар экан, кўнгли қимматбаҳо уйининг олтин бурчагида турган “Оскар” сабабли хотиржам экани кўриниб турибди. Сўнгги ойлар Лео учун жуда қийин ўтди. Албатта у ҳам бошқалар каби дам олиш ва ҳордиқ чиқариш ҳуқуқига эга, шундай эмасми?

Бир неча кун аввал у Суматра оролига, сўнг оролнинг шимолий қисмида жойлашган Гунунг-Лесер боғига актёр Эдриан Броуди билан бирга ташриф буюрди. Бу ҳақда у мухлисларига ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилган. Табиат қўйнида, филлар орасидаги суратлардан Леонинг ўзи севган жойларда экани кўриниб турибди.

Гунунг-Лесер боғидаги табиат йўқолиб кетиш арафасида турган сумарт филлари учун энг яхши жой саналади. Боғда улар ўзларини жуда яхши ҳис этишади. Пальма ёғини етиштириш учун атрофдаги плантацияларнинг кенгайтирилаётгани сабабли суматр филлари яшайдиган ҳудудлар икки баробарга қисқариб кетди. Табиийки, улар катта бўлмаган ҳудудда егулик ва сув топишга қийналишмоқда. Ушбу турни сақлаб қолиш учун алоҳида фонд тузилган.
Умида Якубова 

Теглар:Эдриан Броуди Леонардо Ди Каприо Суматра ороли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!