...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ўтган олти ойда 15 минг 106 та оила бузилди


13:46, 24.07.2017 Жамият
 4 009

Суҳбатда маълум қилинишича, 2017 йилнинг ўтган олти ойи давомида республика миқёсида 15 минг 106 оилавий ажрим қайд этилган.

Бугунги кунда оилавий ажримлар Ўзбекистон ҳукумати олдида турган энг йирик масалалардан бири бўлиб қолмоқда, десак муболаға бўлмайди. ЎзА мухбири ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маъруфовани суҳбатга тортди.
 
Суҳбатда маълум қилинишича, 2017 йилнинг ўтган олти ойи давомида республика миқёсида 15 минг 106 оилавий ажрим қайд этилган. Маълумотларга қараганда, оила билан боғлиқ бундай нохуш ҳолатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 912 тага камайган.
 
Ўтган йили оилавий ажримлар борасида Тошкент шаҳри етакчилик қилиб, бу кўрсаткич рекорд натижани қайд этди ва ҳар 100 оиладан 36 таси ажрашишгача етган эди.
 
Айни даврдаги таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 981 тага камайганини таъкидлаш мумкин. Тошкент, Фарғона, Жиззах, Наманган вилоятларида ҳам ажримлар анча камайган. Бироқ Андижон, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё вилоятларидаги ҳолат қониқарли эмас.
 
“Ҳар бир рақам инсон тақдирига дахлдор эканини, ҳар бир рақам ортида отасиз ё онасиз қолган гўдак кўз ёш тўкиб турганини унутмаслигимиз лозим. Оила қуриш ёки ажрашиш икки инсоннинг шахсий иши эмас. Кимда ким: “Истасак бирга яшаймиз, истамасак ажрашамиз”, деб ўйласа, қаттиқ янглишади. Ҳар бир оила давлат ҳимоясидадир. Қайсидир томоннинг калтабин қарори туфайли оила ришталари узилишига, фарзандлар саргардон бўлиб қолишига жамият жим қараб турмайди.
 
Қиладиган ишларимиз ҳали жуда кўп. Айниқса, бу ҳолатнинг ёш оилалар ўртасида кўп кузатилаётгани, улар оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги бу борада олиб бораётган ишларимиз қониқарсиз эканини кўрсатади”, дейди Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маъруфова.

Теглар:Оила Оилавий ажрим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар