...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Реал” Испания кубоги мусобақасидан чиқариб юборилди


13:57, 01.12.2017 Спорт
 5 146

Умумий натижа бўйича мадридликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Аммо...

Испания футбол федерациясининг интернетдаги расмий саҳифаси Мадриднинг “Реал” клубини мамлакат кубоги мусобақасидан чиқариб юборди.
 
Яъни ИФФнинг расмий саҳифаси “қироллик клуби”ни куни кеча “Фуэнлабрада”га жавоб учрашуви (2:2) дан сўнг кубок мусобақасини тарк этди дея нотўғри хабар тарқатди.
 
Аслида “Реал” дастлабки учрашув натижаси (2:0) га кўра, кубок мусобақасининг нимчорак финалига йўлланма олганди.
 
Умумий натижа бўйича мадридликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.
 
Аммо, нимчорак финалга “Реал” эмас балки Испания учинчи дивизиони вакили “Фуэнлабрада” йўл олган.
 

 
Ушбу тушунмовчилик бироз вақт ўтиб саҳифада қайта тўғирланди.
 
Маълумот учун, Испания Кубогининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 5 декабрь сешанб куни бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Испания Кубоги ИФФ Реал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!