...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Манчестер Сити” аъзолари Англияда “октябрь илғорлари” бўлишди


19:58, 17.11.2017 Спорт
 1 909

Энг яхши футболчи ва мураббий соврини бир жамоа аъзоларига топширилди.

Англия Премьер-Лигаси октябрь ойида энг фаол ҳаракат қилган футболчи ва мураббийга ўз совринларини топширди.
 
Унга кўра, энг яхши футболчи ва мураббий соврини биргина “Манчестер Сити” жамоаси аъзоларига насиб этди. Бу ҳақда Англия Премьер-Лигасининг расмий саҳифаси хабар бермоқда.
 
“Шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола октябрнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган бўлса, унинг шогирди Лерой Сане энг яхши футболчи совринига эга чиқди.
 


 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Пеп Гвардиола энг яхши мураббий совринини кетма-кет иккинчи марта қўлга киритди. Жаноб Пеп сентябрь ойида ҳам Англия Премьер-Лигасида энг яхши мураббий совринига лойиқ кўрилганди.
 

 
Эътиборлиси, Гвардиола қўл остидаги “Манчестер Сити” октябрь ойида АПЛнинг учта учрашувининг барчасида ғалаба қозонган.
 
Аниқроғи, “Сити” “Сток Сити”ни ўз майдонида 7:2 ҳисобида таслим этди. Сўнгра, “Бёрнли” ва “Вест Бромвич” жамоалари устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди.
 
Гвардиоланинг шогирди Лерой Сане эса ўтган ой “Манчестер Сити”нинг барча учта учрашувида ҳам майдонга тушиб, шунча гол уришнинг уддасидан чиқди.
 
Маълумот учун, “Манчестер Сити” мавсум бошидан бери, АПЛнниг 11-турида 31 очко жамғариб, мусобақа жадвалида якка пешқадамликни ўрнатган.
 
Бундан ташқари, “шаҳарликлар” Европанинг кучли 5 та чемпионатида мавсум бошидан буён мағлубиятга учрамаган ягона жамоа ҳисобланишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Сити Лерой Сане Хосеп Гвардиола 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 636

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!