...
МЕНЮ
ONLINE TV

Флоридада номаълум шахс таниқли хонандани отиб қўйди


14:17, 11.06.2016 Шоу-бизнес
 5 004

Дастхат қўяётган қўшиқчини отиб қўйган “мухлис” кўп ўтмай ўз жонига ҳам қасд қилган.

Кеча, 10 июнь куни Флоридада хонанда Кристина Гримми “Before You Exit” мусиқий гуруҳи билан биргаликдаги концерт дастуридан сўнг мухлисларга дастхат бераётган вақтда, оламон ичидан номаълум шахс хонандага қарата ўқ узди. Бу ҳақда  “Novostivmire.com” нашри ёзмоқда.
 
Воқеа жойида Гриммининг акаси ҳам бўлган. У ўқ узган шахсни ушлашга уринган. Бироқ “мухлис” ўша ернинг ўзидаёқ ўз жонига қасд қилган. Маълумотларга кўра, хонанда зудлик билан шифохонага етказилган ва айни чоғда унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
 
Полиция берган маълумотларга кўра, ўқ узган шахснинг ёнида 2та тўппонча бўлган. Ҳозирча исми ошкор қилинмаётган шахснинг хонандага нима мақсадда ўқ узгани ҳам номаълум.
Умида Якубова

Теглар:Флорида Концерт Кристина Гримми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!