...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фатҳуллоҳ Гулен Туркияга экстрадиция қилинадими?


09:48, 24.11.2017 Олам
 3 129

Айтиб ўтиш керакки, Фатҳуллоҳ Гулен ҳозирда АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилади.

Туркия Адлия вазири Абдулаҳмид Гул расмий Анқара АҚШга ФЕТО ташкилоти раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадиция қилинишини сўраб 7 та талабнома юборганини маълум қилди.
 
“Anadolu” нашрининг маълум қилишича, 2017 йилнинг 3 ноябрь куни ушбу талабномалар юборилган. Уларда Фатҳулло Гуленнинг вақтинчалик ҳибс этилиши ва Туркия Республикасига топширилиши талаби илгари сурилган.
 
Шунингдек, Туркия Адлия вазири Фатҳуллоҳ Гуленга нисбатан суд ҳаракатлари давом эттирилаётганини ҳам қўшимча қилган.
 
“Агарда бу талабномалар бўйича ҳам АҚШ томони бирор ижобий ҳаракатни амалга оширмаса, биз айбдор ҳимоя қилинаяпти, деган қарорга келамиз”, деб қўшимча қилди Абдулҳамид Гул.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда айнан Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорликда гумон қилиниб ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Молия вазирлигининг 82 нафар собиқ ходимлари ҳибсга олинган.
 
Айтиб ўтиш керакки, Фатҳуллоҳ Гулен ҳозирда АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилади.
 
Шу вақтгача айрим хориж мамлакатларида ҳамон ФЕТО мактаблари фаолият юритади. Туркиянинг Маориф вазирлиги дунёнинг 20 та мамлакатида ҳали ёпилмаган ФЕТО мактабларига қарши турк мактабларини очишни мўлжаллаяпти.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Фатҳуллоҳ Гулен Абдулҳамид Гул Экстрадиция Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!