...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европада сўнгги икки йилда нечта теракт бўлган? Дунёдачи?


12:54, 28.07.2016 Олам
 4 081

Дунё бўйлаб амалга оширилаётган терактлар туфайли ҳалок бўлган одамларнинг 74 фоизи Ироқ, Сурия, Покистон, Афғонистон ва Нигерия давлатлари аҳолисидир.

Европа ҳудудида сўнгги икки йил давомида бўлган терактлар туфайли 443 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “DailyMail” нашри ёзмоқда
 
Хабарда айтилишича, 2014 йилдан шу кунгача мазкур қитъада 18та мудҳиш терристик ҳужумлар уюштирилган. 2014 йилда 4 киши, 2015 йилда 267 нафар одам ва 2016 йилнинг биринчи ярмида 172 киши терроризм қурбонига айланди.
 
Минтақадаги нисбатан йирик теректлар Париж, Анқара ва Ницца шаҳарларида амалга оширилган. Парижда террорчилар 155 кишини, Анқарада 102 нафар одамни ва Ниццада эса 84 кишининг ҳаётига зомин бўлишди. 
 
Европадаги охирги теракт 26 июль куни Франция шимолида,  Нормандияда амалга оширилди. Унинг оқибатида бир руҳоний ҳалок бўлди. Теракт юзасидан жавобгарликни ИШИД террорчи ташкилоти ўз бўйнига олди.
 
Шу ўринда сўнгги йилларда дунё бўйлаб нечта террористик ҳаракатлар амалга оширилганига ҳам бир назар ташлаймиз.  АҚШ Давлат департаментининг маълумотларига қараганда, 2015 йилнинг ўзида 11 800та теракт содир этилган. Бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 13 фоизга кам. 2015 йилда террорчилар дунё бўйлаб 28 300 кишининг ҳаётига нуқта қўйди. Жорий йилда терактлар 92 давлатда кузатилган.
 
Дунёда бўлаётган терактлар туфайли ҳалок бўлганларнинг 74 фоизи Ироқ, Сурия, Покистон, Афғонистон ва Нигерия давлатлари аҳолисидир.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Европа Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!