...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа учун энг катта хавф нималиги айтилди. У Россия ҳам, қочоқлар ҳам эмас


14:41, 15.09.2018 Олам
 9 933

Келажакда қандай Европа кераклигини европаликлар танлашлари лозимлиги таъкидланди.

Греция президенти Прокопис Павлопулос неонацизмни Европа учун асосий хавф деб билмоқда. У Рига шаҳрида бўлиб ўтган Аррайолуш гуруҳи саммитидан кейин шундай фикр билдирган.
 
Павлопулоснинг таъкидлашича, Европа Парламенти учун 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловлар евроҳудуд ташкил топгандан кейинги энг муҳимларидан бўлади. Негаки, минтақада неонацизм қайта уйғонган.
 
“Биз бу хавф кучайиб кетмаслигига умид қиламиз. Европа халқалари бир овоздан: “No pasarán!” (улар ўтиб кетмайди) дейишади. Айтиш керакки биз хавфни кўряпмиз”, деб таъкидлаган греклар раҳбари.
 
Президент Павлопулоснинг сўзларига кўра, европаликлар келажакда қандай Европа кераклигини танлашлари лозим.
 
“Ватанпарварлик ортига яширинган популизм ва неоназимнинг барча шакллари бир мақсадга интилади: Европани ва деярли бутун дунёни вайрон қилган даҳшатларни қайтариш”, деган Павлопулос.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Европа Неонацизм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!