...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕИБ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига кредитлар ажратади


12:36, 22.11.2018 Жамият
 1 478

Васил Худак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Европа инвестиция банки  Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига кредитлар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Европа инвестиция банки (ЕИБ) вице-президенти Васил Худак Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Абдимухтор Эргашев билан учрашувда маълум қилган.
 
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Европа инвестиция банки (ЕИБ) вице-президенти Васил Худак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Абдимухтор Эргашев аграр соҳада сўнгги пайтларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб, мазкур молия муассасаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва логистикаси, шунингдек, экин майдонларига сувни тежовчи технологияларни жорий этиш йўналишларидаги лойиҳаларни амалга ошириш аҳамияти ҳақида таъкидлади.
 
“ЕИБнинг  Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганига энди  бир йил тўлди.  Айни пайтда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини бартараф этиш, деградацияга учраган тупроқларни қайта тиклаш, сув инфратузилмасини модернизация қилиш, тежамкор ҳамда экологик безарар технологияларни қўллаш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таклифларидан келиб чиққан ҳолда бу соҳадаги лойиҳаларни молиялаштиришга тайёрлигимизни маълум қиламиз”, дея таъкидлади Васил Худак.
 
Учрашув давомида боғдорчилик соҳасида, экин майдонларига томчилаб суғориш технологиялари жорий этиш борасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларини малакаси оширишга келишиб олинган. 
 

Теглар:Васил Худак Европа инвестиция банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар