...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга энг керакли бўлган халқаро битим кучга кирди


10:52, 05.03.2018 Жамият
 5 877

Ўзбекистон ушбу битим туфайли бевосита Европа Иттифоқи билан алоқаларни мустаҳкамлайди.

Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки ўртасидаги 2017 йил 13 октабрь куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрида имзоланган ЕИБнинг Ўзбекистон ҳудудида фаолиятига оид Ҳадли битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумот ўрнида, Ҳадли битим ЕИБнинг Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларни вужудга келтиради.



Ушбу ҳужжат Ўзбекистонда йирик ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ЕИБнинг молиявий воситаларидан фойдаланиш имконини беради ва Ўзбекистон ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги молиявий ҳамда техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Икром Раҳмон

Теглар:Ташқи ишлар вазирлиги Ҳадли битими Европа инвестиция банки Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар