...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентга опера айтиб берган аскар консерваторияга имтиёз асосида қабул қилинади


12:39, 22.11.2018 Жамият
 2 945

Ўзбекистон давлат консерваториясига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинадиган бўлди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрган эди. Ушбу ташриф чоғида давлат раҳбари Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонида бўлиб, ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Ҳарбий хизматдадагилар билан суҳбатда оддий аскар Жамшид Ҳимматов Президентга фортепианода жаҳон ва миллий мумтоз опералардан ижро этиб берган.
 
Президентнинг топшириғига кўра, Жамшид Ҳимматов муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, Ўзбекистон давлат консерваториясига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.


 
Маълумот ўрнида, Жамшид Ҳимматов 1998 йили Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида туғилган. 2017 йили Термиз санъат коллежида “Академик вокал артисти” йўналиши бўйича таҳсил олган. 2018 йили муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва ҳозирда Нукус гарнизонида йигитлик бурчини ўтамоқда.

Теглар:Жамшид Ҳимматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар