...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕИБ раиси Ўзбекистонга келади


19:20, 17.11.2018 Жамият
 1 654

Худак Ўзбекистон билан энг муҳим йўналишлардаги ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди.

Жорий йил 19-21 ноябрь кунлари Европа инвестиция банки делегацияси вице-президент Василь Худак бошчилигада Ўзбекистонга келади.
 
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, делегация Тошкент шаҳрида туризм соҳасида бўлиб ўтадиган Биринчи Халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
 
ЕИБ вице-президенти Худак банк Ўзбекистон билан энг муҳим йўналишлардаги ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирган. Унинг фикрича, туризм мамлакат иқтисоди учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
 
Маълумот учун, Европа инвестиция банки 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг устав капитали 232,393 млрд еврога тенг. Банкнинг бош қароргоҳи Люксембургда жойлашган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Европа инвестиция банки Халқаро инвестиция форуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар