...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ердўған Туркия терма жамоаси футболчиси Арда Туронни қўллаб-қувватлади


10:34, 20.06.2016 Олам
 3 483

Туркия терма жамоасининг Европа чемпионатидаги омадсиз иштироки ишқибозлар норозилигига сабаб бўлмоқда.

Футбол бўйича Туркия терма жамоаси бош мураббийи Фотиҳ Терим ва сардор Арда Турон  Испаниядан учралган 3:0 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг мухлислар танқидига дучор бўлди ва уларга қарши  ҳуштак чалишди. Мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мазкур воқеадан сўнг бош мураббий ва жамоа сардорини қўллаб-қувватлаб чиқди. Бу ҳақда “Dailysabah” хабар берди.
 
“Бахтга қарши, Туркия Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида кетма-кет икки марта мағлубиятга учради, аммо миллий терма жамоа сардорига қарши ҳуштакбозлик қилиш тушунтириб бериладиган ҳаракат эмас”, дейди президент.
 
Эрдўғаннинг айтишича, Европа чемпионатида Туркия терма жамоасининг бош мураббийи Фотиҳ Терим ва футболчи номига турли хил ноўрин сўзларни айтаётган ишқибозлар уялиши керак.  Ҳаттоки, Туроннинг “Барселона” ва “Атлетико Мадрид”даги мухлислари уни қўллаб-қувватлаяптилар.
 
Туркия Евро – 2016 мусобақасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган Хорватияга қарши биринчи учрашувни 1:0 ҳисобида, Испанияга қарши иккинчи тур баҳсида эса 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундай бўлсада, жамоада яна бир имконият мавжуд. Агар Чехия устидан ғалаба қозонилса, турклар учинчи ўрин билан плей-офф босқичига йўл олишлари мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Арда Турон Евро – 2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!