...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Қримни Украина ҳудуди деб ҳисоблайди


10:11, 10.10.2017 Олам
 2 737

“Биз Қримнинг ноқонуний қўшиб олинишини тан олмаганмиз ва тан олмаймиз ҳам”, деб таъкидлади Туркия раҳбари.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий Анқара Қримнинг Россияга қўшилишини ноқонуний экани ва уни тан олмаслигини айтди. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар берди.
 
“...Биз Қримнинг ноқонуний қўшиб олинишини тан олмаганмиз ва тан олмаймиз ҳам”, деб таъкидлаган Туркия раҳбари. У бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко билан қўшма брифингда айтиб ўтди.
 
Шунингдек, Эрдўған “Биз Украина раҳбари билан минтақавий масалаларни, жумладан, Қора денгиз ҳавзаси хавфсизлигини ҳам муҳокама қилдик. Мен яна бир бор Порошенкога, Туркия томони Украинанинг Қримни қамраб олган ҳолдаги ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдираман. Қримнинг ноқонуний қўшилишини тан олмаймиз. Биз Украинанинг қрим-татарларини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз”, деб қўшимча қилган.
 
Маълумот учун, Қрим 2014 йил март ойида ўтказилган референдум натижаларига кўра Россия ҳудудининг бир қисмига айланган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 9 октябрь куни Украинага ташриф буюргани, ташрифи доирасида Украина президенти Пётр Порошенко билан музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Туркия Эрдўған Қрим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!