...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Ғарбга қарши кескин баёнот билан чиқди


15:32, 07.11.2016 Олам
 3 765

Президентнинг айтишича, Туркия бўлиб ўтган воқеалардан хулоса чиқарган ва ўзи учун янги йўналишларни белгилаган.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ғарб давлатларини танқид қилди. Унинг айтишича, Ғарб Туркия учун ҳеч нарса қилмади. Мамлакат муаммоларни ўзи ҳал қилди ва энди бошқалар нима дейиши Туркияга қизиқ эмас. Бу ҳақда “Vesti.ru” ёзмоқда.
 

“Агар 53 йилдан буён мамлакат Европа Кенгашига киролмай, остонада кутаётган экан, Туркия Ғарбдан яна нимани умид қилиши мумкин”, дейди Истамбулдаги тиббиёт университетида сўзга чиққан Эрдўған.
 
Президентнинг айтишича, Туркия бўлиб ўтган воқеалардан хулоса чиқарган ва ўзи учун янги йўналишларни белгилаган.
 
Бундан ташқари, Эрдўған Халқ демократияси партиясининг депутатларини ҳибсга олинишига ҳам изоҳ берди. Унинг изоҳига кўра, бу иш Туркиянинг 2023 йилги мақсадлари доирасида амалга оширилган. 2023 йилда Туркия Республикасининг юз йиллиги нишонланади.
 
Мамлакат прокуратураси бир кунда Халқ демократияси партиясининг 12 нафар депутатини ҳибсга олган. Улар қаторида партия раҳбарлари Селахаттин Демирташ ва Фиген Юкседаглар ҳам бор.
 
Кейинроқ, яна саккизта депутат қўлга олинган. Бу ҳибсга олишлар Европа Кенгашидаги айрим кучли давлатларининг кескин танқидига учраган эди. Европарламент раҳбари Мартин Шульц бу ишлар Туркия ва ЕК ўртасидаги алоқаларнинг таранглашувига олиб келишини айтган эди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Туркия Европа Кенгаши Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!