...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған бугун Тошкентга келади. Уни ким кутиб олади?


16:51, 29.04.2018 Жамият
 8 434

Айни дамда Туркия Республикасининг ташрифига Тошкент катта тайёргарлик кўрмоқда.

Хабарингиз бор, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий ташриф билан Ўзбекистонга келяпти. Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған ўтирган самолёт бугун, 29 апрель оқшомида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг Туркия ҳукуматидаги манбаси хабар қилди. 

Айни дамда Туркия Республикасининг ташрифига Тошкент катта тайёргарлик кўрмоқда. Пойтахт маркази кўчаларига Ўзбекистон ва Туркия байроқлари, меҳмондўстлик мазмунидаги баннерлар ўрнатилди. Бир сўз билан айтганда, пойтахт олий мартабали меҳмон ташрифига шай.

Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқасини “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олади. 

Ташрифнинг асосий учрашувлари эртага, 30 апрель куни бўлиб ўтади.

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар