...
МЕНЮ
ONLINE TV

Элнур Абдураимов уйланди


20:26, 19.12.2018 Спорт
 12 976

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, ўзбекистонлик профессионал боксчи Элнур Абдураимов уйланди. 

Боксчининг тўйи кеча, 18 декабрь куни Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган. Айни дамда ижтимоий тармоқларда тўй суратлари тарқалмоқда. 

Абдураимовнинг тўйида ўзбек боксининг ёш юлдузлари Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов иштирок этган. 

Эслатиб ўтамиз, Элнур Абдураимов 19 октябрь куни тонгда АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказганди. Элнур америкалик рақиби Жованни Гонсалесни 2-раунддаёқ накаутга учратган.

Маълумот ўрнида, Элнур Абдураимов 1994 йилнинг 10 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!