...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ: 5-тур учрашувлари бошланиш арафасида


19:57, 21.11.2017 Спорт
 2 314

“F” гуруҳида вазият анча мураккаб ҳолга келган. Хабарингиз бор, “Манчестер Сити” аллақачон кейинги босқич масаласини ҳал қилган.

Бугун футбол бўйича Европа чемпионлари лигасининг 5-тур доирасида “Е”, “F”, “G” ва “Н” гуруҳларидаги ўйинлар бўлиб ўтади.
 
“Е” гуруҳида бу турда пешқадамлар ўзаро куч синашишади.
 
“Севилья” жамоаси “Ливерпуль”ни қабул қилади ва бу учрашувда инглизлар ғалабани қўлга киритишса, у ҳолда плей-офф йўлланмасини нақд қилишади.
 
“F” гуруҳида вазият анча мураккаб ҳолга келган. Хабарингиз бор, “Манчестер Сити” аллақачон кейинги босқич масаласини ҳал қилган.
 
“Наполи”–“Шахтёр” учрашувида эса мезбонларга фақат ғалаба керак. Акс ҳолда улар турнир билан хайрлашишларига тўғри келади.
 
“G” гуруҳида бугун “Бешиктош” ўз майдонида “Порту”ни қабул қилади. Бугунги учрашувдаги дуранг натижа ҳам турк жамоасини биринчи ўринга олиб чиқади.
 
“Н” гуруҳидаги “Тоттенхэм” ва “Боруссия” учрашуви қизиқарли ўйин бўлиши тахмин қилинмоқда.
 
ЕЧЛ 5-тур ўйинлари билан тўлиқ танишингиз мумкин:
 
“Спартак”–“Марибор”
“Бешиктош”–“Порту”
“Манчестер Сити”–“Фейенорд”
“Наполи”–“Шахтёр”
Дортмурднинг “Боруссия”– “Тоттенхем”
“Монако”–“Лейпциг”
“АПОЭЛ”–Мадриднинг “Реал”
“Севилья”–“Ливерпуль”
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Европа чемпионлар лигаси Футбол 5–тур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!