...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг “энг машҳур” жойлари бўйича сайёҳлик рўйхати тузилди


16:35, 02.08.2017 Олам
 3 236

Рўйхатда Исландия ва Куба етакчилик қилмоқда.

“The Business Insider” нашри сўнгги вақтларда сайёҳларнинг тинимсиз ташрифи оқибатида азият чекаётган мамлакатлар рўйхатини тузди. Рўйхатда Исландия ва Куба етакчилик қилмоқда.
 
Ижтимоий тармоқларда тарқатиладиган одам қадами етмаган манзараларнинг суратлари кўрган ҳар қандай сайёҳ  у ерга боришга ошиқади. Қарабсизки, ҳар доим ҳам манзара суратлардагидек бўлиб чиқавермаслигига амин бўлишади.
 
Қолаверса, айрим мамлакатлар кўп сайёҳларнинг ташриф буюриши учун мўлжалланмаган бўлади. Натижада у ерда қатор муаммолар келиб чиқиши, сайёҳлар сабаб ўша жойларнинг манзарасига путур етиши мумкин.
 
Ана шундай масканлар рўйхатидан Исландия ва Кубадан ташқари, Янги Зеландия, Мексика (Тулум шаҳри), Перу (Мачу-Пикчу шаҳри), Греция (Санторини ороли), Багама (Пиг-Бич ороли) ўрин олди. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Исландия Куб Янги Зеландия Мексика Греция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!