...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дублинда автомобиль 5 кишини босиб кетди


12:56, 23.08.2017 Олам
 1 969

Тан жароҳати олганларнинг икки нафари ўта оғир аҳволда.

Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида автомобиль уриб юборган беш нафар одам ва машина ҳайдовчиси шифохонага келтирилди. Бу ҳақда “Irish Times” газетаси хабар берди.
 
“Saab” русумидаги енгил автомобилнинг зарбидан тан жароҳати олганларнинг икки нафари оғир аҳволда.
 
Маълумотларга кўра, ушбу йўл транспорт ҳодисаси яқин орада содир бўлган автоҳалокатларнинг энг йириги бўлиб, воқеа теракт сифатида баҳоланмаган.
 
Европада транспорт воситалари ёрдамида террорчилик ҳаракатларининг кўплаб содир этилаётгани туфайли, ҳар бир ЙТҲнинг терактга алокадорликда гумон қилиниши одатга айланиб бормоқда. 
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:ЙТҲ Ирландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!