...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икки севишган кўп қаватли бинодан ўзини ташлади


12:43, 23.08.2017 Олам
 7 389

Ҳали 20 ёшга тўлмаган ўсмирларнинг нима учун жонига қасд қилгани номаълум.

Бахтсиз ҳодиса 22 август куни тунда Новосибирнинг Заельцов туманида содир бўлган. Бу ҳақда “vn.ru” янгиликлар портали хабар берди.
 
17 ёшли йигит ва 19 ёшли қиз тумандаги 17 қаватли бинонинг томидан ўзини ташлаган. Воқеа содир бўлишидан аввал, икки ўсмир суратга тушишган ва суратларни дўстларига “хайр” деган изоҳ билан ижтимоий тармоқ орқали жўнатишган.
 
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ўсмирлар спиртли ичимликлар таъсирида бўлишган.
 
Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Россия Ўз жонига қасд қилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!