...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доллар курси юқоридан пастга тушишда давом этди


13:29, 16.07.2018 Жамият
 6 685

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 17 июль кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7787 сўм, 85 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 25 сўм 85 тийинга арзонлади.
 
Евро курси эса 76 сўм 80 тийинга пасайиб, 1 евро 9100 сўм 6 тийинни ташкил этди.
 
Бир Россия рубли нархи 124 сўм 54 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 35 тийинга қимматлашди.
 
Қозоғистон тенгеси 22 сўм 73 тийинни, 1 Қирғизистон соми 114 сўм 27 тийинни, 1 Тожикистон сомони 827 сўм 39 тийинни ташкил этмоқда.
 
Маълумот ўрнида, доллардан ташқари юқорида кўрсатиб ўтилган пул бирликларининг қийматида сўмга нисбатан ўзгариш бўлмади.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Валюта курси Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 511

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар