...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳжаҳон Эргашев 14-жангини қачон ва қаерда ўтказиши маълум бўлди


12:34, 16.07.2018 Спорт
 3 002

Жангда у WBA International камарини ҳимоя қилади.

Ҳозиргача биронта жангда мағлубиятга учрамаган ўзбек боксчиси Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 14-жангини қачон ва қаерда ўтказиши аниқ бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълум бўлишича, Шоҳжаҳон навбатдаги жангини 19 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказади. Ўша жангда у WBA International камарини ҳимоя қилади. Ҳозирча унга ким рақиб бўлиши номаълум.
 
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 13 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 12 тасида эса у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шоҳжаҳон Эргашев бокс Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!