...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доллар курси кўтарилди, евро эса сезиларли арзонлади


16:14, 29.10.2018 Жамият
 4 806

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 30 октябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8236 сўм 87 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 10 сўм 77 тийинга қимматлади. Таъкидлаш керакки, доллар курсининг ҳозирги қиймати Ўзбекистон тарихидаги энг юқориси бўлди.
 
Евро курси эса 79 сўм 85 тийинга арзонлади, 1 евро 9390 сўм 86 тийинни ташкил этди.



1 Россия рубли нархи 125 сўм 19 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 57 тийинга арзонлади.
 
Қозоғистон тенгеси 22 сўм 35 тийинни, 1 Қирғизистон соми 118 сўм 69 тийинни, 1 Тожикистон сомони 874 сўм 60 тийинни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Валюта курси Марказий банк Доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 509

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар