...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда қўлга тушган генерал 28 йилга қамалди


16:06, 29.10.2018 Олам
 10 566

ИИВ генерали гиёҳванд моддаларини қўшни давлатга олиб ўтишда айбланган.

Тожикистон Олий суди Ички ишлар вазирлиги Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бошқармасининг собиқ раҳбари Файзулла Гадоевни 28 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
 
Гадоев шу йил ёзда катта миқдорда наркотик моддалари билан Ўзбекистонда қўлга тушганди. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.
 
Гадоев Тожикистон ҳудуди орқали афғон гиёҳванд моддаларини Ўзбекистонга олиб ўтувчи сифатида кўрилган ҳамда уни қўлга олиш режаси икки қўшни давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан биргаликда бир неча йиллар давомида ишлаб чиқилган.
 
“Қўлга олиш вақтида унда йирик миқдордаги наркотик моддалари билан бирга катта суммадаги нақд пуллар ҳам бўлагн ва олиб қўйилган”, дейилади хабарда.
 
Файзулла Гадоев қўлга олингач, Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари уни Тожикистонга топширган.


 
Файзулла Гадоев асли Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти  Сариосиё туманилик бўлган. Гадоев 2007 йилда Тожикистон ИИВ Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилгач, ички ишлар органлари пенсионери қаторида бўлган.
 
Файзулла Гадоев 15 октябрь куни 28 йилга озодликдан маҳрум этилиб, жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўташи белгиланган.
 
Гадоев “милиция генерал-майори” махсус унвонидан ҳам маҳрум этилди. Унга илгари топширилган барча кўкрак нишонлари ва медаллар бекор қилинди.
 
Файзулла Гадоев 1982 йилдан ички ишлар тизимида ишлай бошлаган. 1995 йилдан Тожикистон Республикаси Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бошқармасида фаолият олиб борган. 2002 йилда эса бошқарма бошлиғи бўлган. 2007 йил ноябрь ойида бошқа ишга ўтказилгани сабабли лавозимидан озод қилинган.

Теглар:Тожикистон Файзулла Гадоев наркотик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!