...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доғистонда маҳбус ўзига хос усулда қамоқдан қочди


14:14, 21.06.2016 Олам
 6 617

Маҳбус қўриқчилар камайишини кутган ва қулай фурсат топиб қочишга муваффақ бўлган.

Доғистонда ўзига хос қамоқдан қочиш ҳолати юз берди. Ўғрилик учун ҳибсга олинган Р.Шоҳрудинов исмли шахс Избербаш  шаҳридаги  вақтинчалик тергов изоляторидан қочиб кетди. У камера эшигининг овқат бериладиган тирқишдан чиқишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда “Life.ru” ёзмоқда.
 
1991 йилда туғилган Шоҳрудинов бинода қўриқчилар камайишини кутган ва тонг отиши чоғида қочишга улгурган. 
 
Шоҳрудиновни қидириш учун ҳудуддаги Ички ишлар бўлимининг барча шахсий таркиби йўлланди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Доғистон Р.Шоҳрудинов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!