...
МЕНЮ
ONLINE TV

Полиция майори ўзбекистонлик фуқародан пора олаётганда қўлга тушди


15:38, 31.05.2017 Олам
 4 318

Айни пайтда порахўр лавозимидан бўшатилган ва қонунчиликка биноан қилмишига яраша жазо олади.

Доғистон тергов қўмитаси полиция майори Мурод Магетов устидан қўзғатилган жиноий ишни фош этди. Маълум бўлишича, собиқ полиция майори ўзбекистонлик фуқародан 40 минг рубль пора беришни талаб этган.
 
Мурод Магетов пора олиш эвазига ўзбекистонлик муҳожирнинг шаҳардаги турли савдо-сотиқ расталарида бемалол ишлашини таъминлашга ваъда берган. Мурод Магетов агар сўралган пул тўланмаса, муҳожирга нисбатан маъмурий ва ҳуқуқий жазо қўллашини таъкидлаган.
 
Доғистон ИИВ тезкор жиноий гуруҳи томонидан шубҳа уйғотган майор шахсий хизмат хонасида ўзбекистонлик фуқародан пора олаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга туширилган.
 
Айни пайтда порахўр лавозимидан бўшатилган ва қонунчиликка биноан қилмишига яраша жазо олади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Доғистон ўзбекистонлик фуқаро Мурод Магетов мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!