...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодиров Доғистондаги фожиа ҳақида гапирди


09:59, 19.02.2018 Олам
 3 681

Шимолий Кавказ ҳар доим насронийлар ва мусулмонлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик ва ўзаро бир бирини тушиниш билан ажралиб турган!

Аввалроқ, Доғистоннинг Қизлёр шаҳрида маҳаллий фуқаронинг одамларга ҳужум қилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумотларга кўра, Доғистон фуқарси Расул Темирбеков овчилик қуролидан “Қишни кузатиш байрами” (Масленица)ни нишонлаш учун черковга йиғилган одамларга қарата ўқ узган.
 
Бўлиб ўтган ҳодисага Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram каналида изоҳ берган.
 
“У шахснинг ҳеч бир динга боғлиқлик жойи йўқ. Эътиқодли одам ҳеч қачон бегуноҳ одамлар жонини олмайди.
 
Бу жиноятчи, қотилни қаттиққўлик билан жавобгарликка тортиш керак. Ўйлашимча, ким ва нима мақсадда уни қўлига қурол олишга ва одамларни отишга ундаганини аниқлаш лозим. У билан боғлиқ бўлганлар, у каби жазога маҳкумдирлар.
 
Ишонч билан айтиш мумкин-ки, ўша жиноятчи ва уни ўз паноҳига олган кимсалар ислом билан ҳеч қандай алоқалари йўқ. Шимолий Кавказ ҳар доим насронийлар ва мусулмонлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик ва ўзаро бир бирини тушиниш билан ажралиб турган! Биз бугун ҳам Россия душманлари ва гиж-гижловчиларининг исталган уринишларига қарши туришимиз шарт”, деб изоҳ берган Рамзан Қодиров.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Рамзан Қодиров Доғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!